date

«Нефтчи» марказий чизиқни тажрибали Хуршид Ғиёсов билан кучайтирди

«Нефтчи» марказий чизиқни тажрибали Хуршид Ғиёсов билан кучайтирди

Фарғона вилояти шарафини ҳимоя қилаётган "Нефтчи" клуби трансфер бозорида фаоллигини давом эттириб, навбатдаги муҳим келишувни амалга оширди. Юксак мақсадларни олдига қўйган «Нефтчи» ОКМК жамоасининг тажрибали яримҳимоячиси Хуршид Ғиёсов билан расман шартнома имзолади.

Янги трансфер жамоанинг марказий чизиғини мустаҳкамлашга қаратилган бўлиб, мураббийлар штаби Ғиёсовнинг тажрибаси ва ўйинни ўқиш қобилияти «Нефтчи»га катта фойда келтиради, деб ҳисобламоқда.

Маълумот ўрнида, Хуршид Ғиёсов 1995 йил 13 апрель куни таваллуд топган. У профессионал футболчилик фаолиятини 2014 йилда Тошкентнинг "Бунёдкор" клубида бошлаган. Кейинчалик, 2020 йилда Жанубий Кореянинг «Анянг» жамоасида легионер сифатида тўп суриб, халқаро тажриба орттирган.

2021 йилда у яна «Бунёдкор» сафига қайтган бўлса, 2022 йилдан эътиборан ОКМК аъзосига айланди. Ғиёсов 2025 йил охирига қадар «кончилар» сафида барқарор ўйини билан ажралиб турди.

Энди эса тажрибали хавбек Фарғона клуби билан янги саҳифа очмоқда. Мухлислар унинг «Нефтчи» сафидаги ўйинлари жамоага янги импульс беришига катта умид қилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Нефтчи» марказий чизиқни тажрибали Хуршид Ғиёсов билан кучайтирди