date

Эндрик “Лион”га келиб, майдонга тушмасданёқ рекорд ўрнатди

Эндрик “Лион”га келиб, майдонга тушмасданёқ рекорд ўрнатди

"Реал" сафида ўйин амалиёти камайиб қолган бразилиялик иқтидор эгаси Эндрик мавсумнинг иккинчи қисмини Франция чемпионатида ўтказадиган бўлди. 19 ёшли ҳужумчи расман ижара асосида "Лион" жамоасига қўшилди.

"Лион" клуби Эндрик трансферини 23 декабрь куни расмий равишда эълон қилди. Ушбу келишув Франция футболи мухлислари орасида катта қизиқиш уйғотди. Айниқса, ҳали майдонга чиқмасдан турибёқ, ёш юлдуз клуб тарихида ўзига хос из қолдиргани диққатга сазовор.

Гап шундаки, Эндрикнинг “Лион”га ўтиши муносабати билан тайёрланган видеоматериал клубнинг ижтимоий тармоқларида ҳақиқий портлаш эффектини берди. Мазкур видеоконтент қисқа фурсат ичида рекорд даражада кўрилди ва “Лион” саҳифалари тарихида энг оммабоп нашрга айланди.

The Touchline манбаси маълумотига кўра, 27 декабрь тонгига келиб, Эндрик иштирок этган видеоролик 1,1 миллион мартадан зиёд томоша қилинган. Бу кўрсаткич клуб учун мутлақ рекорд сифатида қайд этилди.

Мутахассислар бундай қизиқишни Эндрикнинг катта истиқболга эга экани, шунингдек, унинг “Реал”дан кейин Европа футболида янги саҳифа очаётгани билан изоҳламоқда. "Лион" мухлислари эса ёш ҳужумчидан жамоа ҳужум чизиғига янги руҳ олиб киришини кутмоқда.

Кутилишича, Эндрик “Лион” сафида илк расмий учрашувини 3 январь куни ўтказади. Ўша куни лионликлар сафарда "Монако"га қарши майдонга тушади. Бу баҳс ёш бразилиялик учун Европа саҳнасида ўзини намоён этишда муҳим қадам бўлиши мумкин.

Қисқаси, Эндрик ҳали тўп тепмасдан турибёқ, “Лион” мухлислари қалбини забт этди. Энди эса навбат майдондаги сўзга.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
  1. elyorubaydullayev64
    elyorubaydullayev641 соатсоат олдин
    Ок
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Эндрик “Лион”га келиб, майдонга тушмасданёқ рекорд ўрнатди