date

Себзорда автомобил ёниб кетгани маълум бўлди

Себзорда автомобил ёниб кетгани маълум бўлди

26 декабрь куни кечқурун Тошкент шаҳрида навбатдаги маиший ҳодиса қайд этилди. Соат 19:42 да Шайхонтоҳур тумани Себзор даҳаси, 18А-уй олдида турган автомашина ёнаётгани ҳақида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармасига хабар келиб тушган.

Олинган чақирувга мувофиқ, ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига соат 19:48 да етиб борган. Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида аланга орадан бир неча дақиқа ўтиб, аниқроғи соат 19:51 да тўлиқ ўчирилган.

Маълум қилинишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар аниқланмаган. Ҳозирги пайтда автомашинада ёнғин келиб чиқишига нима сабаб бўлгани мутасадди идоралар томонидан ўрганилмоқда.

Тезкорлик ва аниқ ҳаракатлар туфайли ёнғин атрофдаги биноларга тарқалишининг олди олинди, вазият назорат остида қолди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Жамият » Себзорда автомобил ёниб кетгани маълум бўлди