
Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида VI Ислом бирдамлиги ўйинларининг дзюдо бўйича жамоавий мусобақалари якунланди. Ўзбекистон терма жамоаси мусобақада муваффақиятли қатнашиб, финалда Озарбайжон жамоасига имкониятни бой берган ҳолда кумуш медални қўлга киритди.
Финалга қадар Ўзбекистон дзюдочилари ажойиб натижаларни қайд этди. Ярим финалда вакилларимиз Туркия жамоаси устидан 4:3 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Айниқса, Ирихон Қурбонбоева (+70 кг) ҳал қилувчи жангда ғалаба қозониб, жамоамизни финалга олиб чиқди. Финал баҳсида Ўзбекистон дзюдочилари кучли Озарбайжон терма жамоасига қарши кураш олиб боришди.
Гарчи бир неча жангларда ғалаба қозонилган бўлса-да, умумий ҳисобда ғалаба Озарбайжон жамоасига насиб этди. Шу тариқа, Ўзбекистон жамоаси VI Ислом бирдамлиги ўйинларининг кумуш медалларини қўлга киритди.
Ўзбекистон жамоаси дзюдо бўйича кумуш медал соҳиби
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар