date

"Ҳумо" Бишкекда йирик ғалаба қозонди

"Ҳумо" Бишкекда йирик ғалаба қозонди
2025 йил 10 ноябр куни Тошкентнинг "Ҳумо" хоккей клуби Бишкекда ўтказилган сафар ўйинларини ёрқин ғалаба билан якунлади. Жамоа маҳаллий "Алга" клубини 12:2 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Таркибда ўзгаришлар бўлишига қарамай, "Ҳумо" яна самарадор ўйин кўрсатди ва рақиб дарвозасига 12 бор шайба киритди. Ўйин бошида майдон эгалари фаоллик кўрсатди ва Сайфуллиннинг урган голи билан ҳисобни очишди.

Аммо "Ҳумо" тезда ташаббусни ўз қўлига олди: аввал Тимур Тиляхўжаев ҳисобни тенглаштирди, кейин эса икки дақиқа ўтиб, жамоасини олдинга олиб чиқди. У биринчи бўлимни якунлаб, дубль қайд этди.

Биринчи бўлим 3:1 ҳисобида "Ҳумо" фойдасига тугади. Иккинчи бўлимда "Ҳумо"нинг устунлиги янада ошди.

Тимур Камолов тўртинчи голни урди, ундан кейин Владислав Ермолов ҳисобни 5:1 кўринишга келтирди. Далер Дадахўжаев олтинчи голни киритди, Илья Попов эса дубль қилиш орқали иккинчи бўлимни 8:1 ҳисобида тугатди.

Учинчи бўлимда ҳам тошкентликлар ҳужумни давом эттиришди. Камолов дубль қайд этди, Попов эса ўнинчи голни урди.

Диёрбек Хусанбоев кучли узоқ масофадан зарба билан гол киритди. Охирги голни Богдан Халевин уриб, ҳисобни 12:1 кўринишга келтирди.

Ўйин охирида "Алга" яна бир гол уришга муваффақ бўлди, аммо якуний натижа "Ҳумо"нинг 12:2 ҳисобидаги йирик ғалабаси билан тугади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Спорт » "Ҳумо" Бишкекда йирик ғалаба қозонди