date

«Ливерпуль»га йўл харитаси: «Сити» тажрибаси қутқарув бўла оладими?

«Ливерпуль»га йўл харитаси: «Сити» тажрибаси қутқарув бўла оладими?

«Ливерпуль» афсонаси Жейми Каррагер мерсисайдликларнинг чемпионлик мавсуми ортидан келган оғир давр ҳақида тўхталиб, жамоага инқироздан чиқиш учун аниқ йўлни кўрсатди. Унинг фикрича, бугун «Ливерпуль»га энг тўғри намуна — «Манчестер Сити»нинг яқин ўтмишдаги тажрибаси.

Маълумки, Хосеп Гвардиола бошқарувидаги «шаҳарликлар» кетма-кет тўрт йил чемпион бўлганидан кейин ўтган мавсум кузида жиддий пасайишга дуч келган эди. Ўйин барқарорлиги йўқолди, очколар қўлдан чиқди. Аммо испаниялик мутахассис муаммони ўз вақтида тан олиб, чиқиш йўлини таркибни янгилашда кўрди. Қишки трансферлар ойнасида амалга оширилган кескин қадамлар натижасида «Сити» мавсумнинг иккинчи ярмида ўзини қўлга олди. Бироқ кузда йўқотилган очколар охир-оқибат чемпионликни «Ливерпуль»га бой беришга сабаб бўлди.

Каррагернинг таъкидлашича, ҳозир айнан шундай манзара Арне Слот жамоасида ҳам кузатилмоқда. «Ливерпуль» Премьер-лигада очколарни қийинчилик билан жамғармоқда, чемпионлик унвонини сақлаб қолишига эса ишонч кун сайин камайяпти.

Экспертнинг фикрича, ёзда рекорд даражада сарф қилинган маблағлар ҳам муаммони ҳал қила олмади. Ҳужум ва ҳимоя чизиғига бир қатор юлдуз футболчилар жалб этилганига қарамай, жамоа барқарор ўйин топа олмаяпти. Шу боис Каррагер қишки трансферлар даврида ҳам фаолликни оширишга чақирмоқда.

— «Сити» ўтган қишда тўғри қарор қабул қилди. Улар муаммони кечиктирмади ва таркибни кучайтириш учун 180 миллион фунтдан ортиқ маблағ сарфлади. Бу ўз самарасини берди: жамоа натижаларини яхшилади, Чемпионлар лигасида қолди ва барча совринлар учун курашни давом эттиряпти, — деди Каррагер.

Унинг сўзларига кўра, айнан ўз вақтида қилинган қишки трансферлар «Манчестер Сити»ни инқироздан чиқарди ва фаворитлар сафига қайтарди.

Эслатиб ўтиш жоиз, ўтган қишда «Сити» ўз тарихидаги энг йирик трансфер кампанияларидан бирини ўтказиб, Абдуқодир Ҳусанов, Умар Мармуш, Нико Гонсалес ва Витор Рейсни таркибга қўшди. Ушбу харидлар учун жами 210 миллион евро сарфланган бўлиб, бу сумма Премьер-лигадаги қолган 19 клубнинг қишки харажатларидан ҳам юқори бўлди.

«Ливерпуль» ҳам ёзда трансфер бозорида фаол бўлди: Флориан Вирц, Александер Исак, Уго Экитике каби қимматбаҳо ҳужумчилар олиб келинди, ҳимояга эса Милош Керкез, Жованни Леони ва Жереми Фримпонг қўшилди. Аммо натижа кутилганидек бўлмади.

Ҳозир мерсисайдликлар январда марказий ҳимоячи ва қанот ҳужумчисини олишни режалаштиряпти. Номзодлар орасида Марк Гехи ва Антуан Семеньо тилга олинмоқда.

Жейми Каррагер эса хулосани очиқ айтади: агар «Ливерпуль» яна совринлар учун курашадиган жамоага айланмоқчи бўлса, инқироздан чиқишнинг энг ишончли йўли — қишки трансферларда қатъиятли қадам ташлаш. Бунинг энг ёрқин исботи эса «Манчестер Сити» тажрибасидир.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ливерпуль»га йўл харитаси: «Сити» тажрибаси қутқарув бўла оладими?