date

Каннаваро Шукуров ва Мозговойнинг ўйинини кузатиш учун БААга борди

Каннаваро Шукуров ва Мозговойнинг ўйинини кузатиш учун БААга борди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро терма футболчиларининг ҳолатини яқиндан ўрганиш мақсадида БААга ташриф буюрди. Италиялик мутахассис БАА Про лигасининг 10-тури доирасида бўлиб ўтган Ал ДафраБани Яс учрашувини стадиондан туриб томоша қилди.

Каннаваро мазкур баҳсда Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари — Отабек Шукуров ва Акмал Мозговойнинг ўйинига алоҳида эътибор қаратди. Устоз учун бу сафар терма жамоа учун номзод ҳисобланган футболчиларнинг жорий формаcини баҳолашда муҳим аҳамият касб этди.

Учрашув «Бани Яс» жамоасининг ишончли 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Отабек Шукуров баҳсни асосий таркибда бошлаб, жамоасининг иккинчи голига самарали узатма муаллифи бўлди ва майдон марказида фаол ҳаракат қилди. Акмал Мозговой эса иккинчи бўлимда захирадан ўйинга қўшилиб, ўйин суръатини сақлаб қолишда ҳисса қўшди.

Бундай кузатувлар Фабио Каннаваронинг миллий терма жамоа учун рақобатбардош ва тайёр футболчиларни шакллантиришга жиддий ёндашаётганини кўрсатади. Мухлислар эса БААда тўп сураётган ўзбекистонлик легионерларнинг ўйини терма жамоада ҳам ўз самарасини беришидан умидвор.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Каннаваро Шукуров ва Мозговойнинг ўйинини кузатиш учун БААга борди