date

Аякоз Жумамуратова Жаҳон кубогида кумуш олди

Аякоз Жумамуратова Жаҳон кубогида кумуш олди
Ўзбекистонлик қиличбоз Аякоз Жумамуратова қиличбозлик бўйича Жаҳон кубогида кумуш медални қўлга киритди. Бу ҳақда Спорт вазирлиги хабар берди.

Мусобақалар 'сабля' йўналишида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтди. Унда дунёнинг 89 нафар энг кучли спортчиси иштирок этди.

Ҳал қилувчи жанглар якунига кўра, ғолиблик нейтрал байроқ остида қатнашган Карина Талладага насиб этди. Учинчи ўринни эса полшалик Габриэла Войцик ва венгриялик Богларка Комятхи бўлишди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Аякоз Жумамуратова Жаҳон кубогида кумуш олди