date

Фримпонг «Ливерпуль»нинг дурангидан кейин ҳафсаласи пир бўлди

Фримпонг «Ливерпуль»нинг дурангидан кейин ҳафсаласи пир бўлди

«Ливерпуль»нинг ўнг қанот ҳимоячиси Жереми Фримпонг «Лидс»га қарши ўз уйидаги ўйин 0:0 якунлангач, натижа бўйича фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Арне Слот жамоаси учрашув давомида дарвозага 19 марта зарба йўллади, рақиб эса атиги тўрт бор уриниб кўрди. Шунга қарамай, якуний ҳуштак янграгунча ҳисоб очилмади.

«Кўнгил қолдирадиган натижа. Биз ғалаба қозонишни хоҳлагандик, аммо “Лидс” жуда тартибли ҳимояланди. Бундай якун алам қилади, лекин олдинга қараб, кейинги ўйин ҳақида ўйлашимиз керак.

Албатта, ҳаракат қилдик, бироқ етарлича куч билан эмас. Имкониятлар бўлди. Айрим вазиятларда мен узатмаларни аниқроқ беришим керак эди. Нима қилишимиз, қандай ўйнашимиз кераклигини биламиз», — дея Фримпонгнинг сўзларини BBC келтирди.

Ушбу дурангдан сўнг «Ливерпуль» 19 турдан кейин 33 очко билан АПЛ турнир жадвалида 4-ўринда қолмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Фримпонг «Ливерпуль»нинг дурангидан кейин ҳафсаласи пир бўлди