
Тожикистон футболи афсоналаридан бири Муҳсин Муҳаммадиев 60 ёшида вафот этди. Бу хабар футбол жамоатчилиги, айниқса ўзбек футболига бефарқ бўлмаган мухлислар учун оғир йўқотиш бўлди.
Муҳаммадиев Ўзбекистонда ҳам яхши танилган эди: футболчилик фаолияти давомида “Бухоро” ва “Динамо” клубларида тўп суриб, маҳаллий муҳитда ўз ўрнига эга бўлган.
Кейинчалик у мураббийликка ҳам ўтди ва 2019–2020 йилларда “Бухоро” жамоасини бошқаргани билан эсда қолди.
Олдинроқ унинг аҳволи оғир экани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Афсуски, бу кураш бахтли якун топмади.
Муҳсин Муҳаммадиевнинг яқинлари ва уни яхши кўрган барча мухлисларига сабр тилаймиз. Унинг номи ва футболга қўшган ҳиссаси хотираларда қолади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.