
Ўтган ёзда «Интер» «Фиорентина»нинг бразилиялик ҳимоячиси Додо’ни Миланга олиб келишга уриниб кўрган, бироқ ўшанда келишув амалга ошмаганди. Corriere Dello Sport хабарига кўра, сўнгги кунларда «нерадзуррилар» яна футболчининг вакиллари билан алоқага чиқди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шунга қарамай, музокараларда яна аниқ «ҳа» жавоби олинмади. «Фиорентина»нинг бу мавсумдаги аҳволи оғир бўлишига қарамасдан, Додо ҳозирча «Интер»га кўчиш масаласида қатъий қарорга келмаган.
Футболчининг «бинафшалар» билан шартномаси 2027 йил ёзигача мўлжалланган. Манбага кўра, ёзда вазият ўзгариши эҳтимоли бор, айниқса «Фиорентина» Италия футболининг олий лигасини тарк этадиган бўлса.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.