date

«Атлетико» ҳужумчиси «Рома»га кўчишга жуда яқин турибди

«Атлетико» ҳужумчиси «Рома»га кўчишга жуда яқин турибди

Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳужумчиси Джакомо Распадори Италияга қайтишга бир қадам қолди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Инсайдер Фабритсио Романога кўра, «Рома» 25 ёшли футболчи бўйича «матрасчилар»га такомиллаштирилган таклиф юборди ва томонлар деярли тўлиқ келишувга яқин. Гап кейинчалик сотиб олиш имконияти билан ижара вариантида кетмоқда. Ҳозир римликлар ҳужумчининг ўзи билан шартнома тафсилотларини келишиб олишга уринмоқда.

Распадори «Атлетико» сафига яқиндагина — 2025 йил августида келиб қўшилганди. Испанияга йўл олишидан аввал у «Наполи» шарафини ҳимоя қилган.

Италиялик футболчи Диего Симеоне жамоаси таркибида 14 ўйинда 2 гол уриб, 3 та голли узатмани амалга оширди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Атлетико» ҳужумчиси «Рома»га кўчишга жуда яқин турибди