
2025-йилги Суперлига чемпионати якунланишига бир тур қолганда, Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси "Қизилқум" устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозониб, муддатидан олдин чемпионликни қўлга киритди. Бу "Нефтчи" клубининг тарихдаги олтинчи чемпионлиги бўлиб, ушбу муваффақият 24 йиллик танаффусдан кейин қайта қўлга киритилди.
Клуб сўнгги бор 2001-йилда чемпион бўлган эди. "Қизилқум"га қарши ўйинда "Нефтчи" ўз уйида ишончли ғалаба қозонди.
Учрашувнинг дастлабки дақиқаларидаёқ Одиловнинг дублидан сўнг мезбонлар 19-дақиқага келиб 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олишди. Иккинчи бўлимда меҳмонлар ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлишди, аммо "Нефтчи" яна ташаббусни ўз қўлига олиб, ўйинни йирик ҳисобда якунлади.
"Нефтчи" 64 очко тўплаб, энг яқин таъқибчилар учун етиб бўлмас пешқадамга айланди ва ўзининг олтинчи чемпионлик унвонини қўлга киритди. Бу Фарғона клуби учун алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, жамоа 2001-йилдан бери илк бор Суперлига ғолибига айланди.
"Нефтчи" — "Қизилқум" 4:1 Голлар: Одилов (3', 19'), Искандеро (66'), Йўлдошев (87') — Норхонов (60').
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.