Сулшер эмас: «Ман Юнайтед»га янги асосий номзод топилди

Уле Гуннар Сулшер энди «Манчестер Юнайтед» бош мураббийлиги учун асосий даъвогар сифатида кўрилмаяпти. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Аввалроқ норвегиялик мутахассис «қизил иблислар» раҳбарияти учун биринчи танлов ҳисобланган эди, бироқ вазият ўзгарди. Журналист Майк Киганнинг хабар беришича, ҳозирда фаворит мақоми Майкл Кэррикка ўтган. Якуний қарор ҳали қабул қилинмаган, аммо кутилмаган ҳолатлар юз бермаса, мавсум охиригача жамоани айнан англиялик мураббий бошқаради. Янги бош мураббий номи душанба куни эълон қилиниши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, яқинда клуб Рубен Аморим билан хайрлашган эди. Португалиялик мутахассис ўрнини вақтинча Даррен Флетчер эгаллаб, унинг қўл остида жамоа икки учрашув ўтказди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг