«Ливерпуль» Салоҳ кетиши эҳтимолига ворис топди

Муҳаммад Салоҳ келаси йилда «Ливерпуль»ни тарк этиши мумкин, ва мерсисайдликлар бу сценарийга олдиндан ҳозирлик кўрмоқда. Transfer News Live TEAMtalk манбасига таяниб хабар беришича, «қизиллар» Салоҳ ўрнига энг мос номзод сифатида «РБ Лейпциг» вингери Ян Диомандени кўрмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Қайд этилишича, «Ливерпуль» Диомандени жуда юқори баҳолайди. Бироқ келишув арзонга тушмаслиги кутилмоқда — «РБ Лейпциг» футболчининг нархини тахминан 100 миллион евро деб баҳоламоқда.
Аввалроқ 19 ёшли Ян Диоманде «Ливерпуль»да ўйнаш унинг орзуси эканини айтганди.
2025/2026 йилги мавсумда Диоманде «РБ Лейпциг» сафида 16 та учрашувда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг