date

«Бавария» мавсумдаги энг сермаҳсул ғалабасини қайд этди

«Бавария» мавсумдаги энг сермаҳсул ғалабасини қайд этди

Мюнхеннинг «Бавария» клуби 2025/2026 йилги мавсумда рақиб дарвозасига киритган голлари бўйича ўзи учун янги рекорд ўрнатди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Бундеслиганинг 16-турида Венсан Компани шогирдлари ўз майдонида «Волфсбург»ни 8:1 ҳисобида тор-мор қилди. Учрашувда Майкл Олисе дублга эришди, шунингдек Луис Диас, Гарри Кейн ва Леон Горецка биттадан гол урди.

Меҳмонлар яна икки бор ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди, «Волфсбург»нинг ягона голи эса Енан Пейчинович ҳисобига ёзилди.

Шу мавсумга қадар «Бавария» Бундеслигада бир ўйинда энг кўпи билан олти гол урганди: 1-турда «Лейпциг»ни 6:0 ҳисобида енгган, 11-турда эса «Фрайбург»ни 6:2 ҳисобида мағлуб этган эди.

Германия чемпионатидаги 16 та ўйиндан сўнг «Бавария» 63 та гол урди — бу ҳар баҳсга деярли тўрттадан гол дегани.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Бавария» мавсумдаги энг сермаҳсул ғалабасини қайд этди