date

Тимур Кападзе Навбахорни бошқаради

Тимур Кападзе Навбахорни бошқаради
Ўзбекистон футбол терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Тимур Кападзе Наманганнинг "Навбахор" клубига бош мураббий этиб тайинланди. Бу ҳақда жамоа матбуот хизмати хабар берди.

"Тимур Кападзе Ўзбекистон футболининг энг таниқли вакилларидан бири бўлиб, ёшлар терма жамоаларидан тортиб миллий терма жамоагача турли даражадаги жамоаларни муваффақиятли бошқарган. Унинг қўл остида жамоалар халқаро майдонда катта натижаларга эришган", — дейилади клуб баёнотида.

Жамоа матбуот хизматининг маълум қилишича, янги бош мураббий ўз шогирдлари билан 1 декабрдан иш бошлайди. Шартнома суммаcи ошкор қилинмаган.

"Навбахор" клуби 1974 йилда ташкил этилган. Жорий мавсумда Ўзбекистон Суперлигасида "Навбахор" 30 та ўйинда қатнашиб, еттинчи ўринни эгаллади.

Кападзедан аввал жамоани 2024 йилнинг ёзидан 2025 йилнинг кузигача ўзбекистонлик Сергей Лущан бошқарган. Transfermarkt порталига кўра, жорий йил декабр ойининг бошида клубнинг умумий қиймати 5,9 миллион еврони ташкил қилади.

Жамоада Ўзбекистон, Бразилия ва Нигерия футболчилари тўп суради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Тимур Кападзе Навбахорни бошқаради