Европа Чемпионлар Лигасида ҳафта рамзий жамоаси маълум қилинди

Спорт1 дақиқа ўқиш3.2K
Европа Чемпионлар Лигасида ҳафта рамзий жамоаси маълум қилинди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • УЕФА Европа Чемпионлар Лигасининг умумий босқичи 8-туридан кейин ҳафтанинг рамзий жамоасини эълон қилди.
  • Таркибдан фақат Лиссабоннинг «Бенфика» жамоасидан Анатолий Трубин ва Андреас Шелдеруп ўрин олди.
  • Ramзий жамоага «Интер», «Нюкасл», «Тоттенҳем», «Пафос», «Ливерпул», «Баер», «Барселона», «Будё-Глимт» ва «Челси» клублари футболчилари ҳам киритилди.

УЕФАнинг расмий сайти Европа Чемпионлар Лигасининг умумий босқичи 8-туридан кейин ҳафтанинг рамзий жамоасини эълон қилди. Эътиборлиси, ушбу таркибда фақат бир клуб — Лиссабоннинг «Бенфика» жамоасидан икки нафар футболчи ўрин олди. Бу эса португалияликлар ушбу турда қай даражада кучли таассурот қолдирганини яна бир бор кўрсатади.

УЕФА танловига кўра, 8-тур рамзий жамоаси қуйидагича шакллантирилди:

Дарвозабон

  • Анатолий Трубин («Бенфика»)

Украиналик посбон ўз жамоасини бир неча эпизодда қутқариб қолгани билан бирга, турнинг энг кўп муҳокама қилинган лаҳзаларидан бирига ҳам сабабчи бўлди. Шу жиҳати билан у рамзий жамоадаги ўрнини тўлиқ оқлади.

Ҳимоячилар

  • Федерико Димарко («Интер»)
  • Дэн Берн («Нюкасл»)
  • Кристиан Ромеро («Тоттенҳэм»)
  • Бруно Соуза Силва («Пафос»)

Тур давомида айниқса ҳимояда ишончли ўйин, кураш ва қатъият кўрсатган футболчилар бир жойга жам бўлди. Бу қаторда номдор клублар билан бирга, «Пафос» вакили ҳам пайдо бўлгани ҳам турнинг яна бир қизиқ жиҳати.

Яримҳимоячилар

  • Андреас Шелдеруп («Бенфика»)
  • Алексис Мак Аллистер («Ливерпул»)
  • Малик Тиллман («Байер»)
  • Ламин Ямал («Барселона»)

Марказда “мотор” ишлаганлар шу ерда: бири жамоасини олиб юрган, бири ўйин темпини ушлаган, яна бири эса ёшига қарамасдан катта саҳнада ўзини катта футболчидай тута олган.

Ҳужумчилар

  • Каспер Ҳёг («Будё-Глимт»)
  • Жоао Педро («Челси»)

Ҳужум чизиғида эса ўз имкониятларидан самарали фойдаланган, ҳал қилувчи вазиятларда сўзини айта олган футболчилар танланган.

Қисқаси, 8-тур рамзий жамоаси таркиби бу ҳафта ЕЧЛда кимлар саҳнага чиқиб, мухлисларга “вау-эффект” берганини яққол кўрсатиб турибди. Эндиликда эса интрига битта: шу формани плей-оффда ҳам ушлаб қолиш кимларга насиб қилади?

Кейинги янгилик

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?
  1. Спорт
    Беҳруз Каримов тўлиқ ўйнаган баҳсда «Лугано» сафарда «Яблонец»га мағлуб бўлди
  2. Спорт
    Европа Лигаси 5-тур: «Ювентус»дан йирик ғалаба, «Кристал Пэлас»дан иродали камбэк
  3. Спорт
    Афинадаги суперкамбэк: «Милан» 0:2 ҳисобида ортда қолиб, «Олимпиакос»ни таслим этди
  4. Спорт
    Жавоҳир Синдаров ва Гукеш Доммаражу учинчи партияда ҳам муроса кўчасини танлади
  5. Маданият
    Жастин Бибернинг рафиқаси Ҳейли қандай қилиб миллиардлик бизнес қурди?
  6. Спорт
    Ювентус — Омония: таркиблар ва жонли матн
  7. Маданият
    Етти ёшли қизининг онаси «Коинот гўзали» бўлди
  8. Техно
    1Password пароллар менежерига хакерлик ҳужуми уюштирилди
  9. Дунё
    Москвада мигрантлар учун иш патенти нархи 2027 йилдан ошади
  10. Спорт
    65 минг евролик совға: Уэсли Снейдер Серхио Рамосдан олган футболкани аукционда сотди