date

Барселона Атлетикодан ғалабани тортиб олди


Ла Лига доирасида ўтказилган "Барселона" ва "Атлетико Мадрид" жамоалари ўртасидаги учрашувда каталонияликлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Мезбонлар дастлаб ҳисобни тенглаштирдилар, сўнгра босимни кучайтириб, муваффақиятга эришдилар.

Ферран Торрес учрашув сўнгида ғалабани мустаҳкамлади. Ўйиннинг бошида "Атлетико" агрессив ҳаракат қилиб, ҳимоя ортига паслар орқали ҳужумлар уюштириб турган эди.

21-дақиқада Молина узоқдан Алекс Баэнага узатма берди. Ярим ҳимоячи офсайддан қочиб, дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқди ва тўпни пастки ўнг бурчакка йўллади.

"Барселона" эса позицион ҳужумлар орқали тезликни топишга ҳаракат қилди, лекин жарима майдонига кириш осон бўлмади. Жамоа қанотлар орқали босимни ошириб борар эди.

Ниҳоят, 27-дақиқада Педри марказда тўпни қабул қилиб, Рафиньяга нозик узатма берди. Бразилиялик футболчи жарима майдонига кириб, Облакни алдади ва тўпни бўш дарвозага йўллади.

Кўп ўтмай, "Барселона" олдинга чиқиб олиш имконига эга бўлди. Ольмо жарима майдонига ёриб кириб, Барриос томонидан тўхтатилди.

Ҳакам пенальти белгилади, аммо Левандовски зарбани дарвоза устидан ошириб юборди. Иккинчи бўлимда ўйин янада очиқроқ тус олди.

Ламин Ямал ўнг қанотда фаоллик кўрсатган бўлса, "Атлетико" Альварес ва Баэна орқали қарши ҳужумлар уюштириб турган эди. 66-дақиқада "Барселона" ҳисобда олдинга чиқди.

Левандовски мураккаб тўпни ушлаб, Ольмога оширди. Ярим ҳимоячи марказдан ёриб кириб, тўпни ўнг бурчакка йўллади.

"Атлетико" ҳисобни тенглаштириш учун бир неча имкониятга эга бўлди, аммо Алмада иккита қулай вазиятни бой берди, жумладан, бир марта бўш дарвозага аниқ зарба бера олмади. Ўйин яхунига яқин "Атлетико" ҳимояда очилиб қолди ва "Барселона" тезкор қарши ҳужум ташкил этди.

Ламин Ямал ўнг қанотдан тезлик билан ҳаракат қилиб, Ферран Торресга узатма берди. Торрес тўпни қабул қилиб, пастки узоқ бурчакка зарба берди ва ҳисобни 3:1 кўринишига олиб келди.

Шундай қилиб, "Барселона" ўз майдонида муҳим ғалабага эришиб, турнир жадвалида ўз позициясини мустаҳкамлади.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Барселона Атлетикодан ғалабани тортиб олди