Жо Коул Энсо Фернандеснинг «Челси»дан кетиш эҳтимолини баҳолади

«Челси»нинг собиқ футболчиси Жо Коул жамоа ярим ҳимоячиси Энсо Фернандес атрофидаги вазият ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Коулнинг айтишича, Энсо ҳозир «Челси» учун таянч фигура ва кийиниш хонасида етакчилардан бири саналади. У футболчи катта совринлар ютишни истайдиган ёшга етганини таъкидлади. Жо Коул фикрича, агар «Реал» Фернандес услубидаги ярим ҳимоячини излаётган бўлса, аргентиналик футболчи клубнинг қисқа рўйхатидан жой олиши мумкин. Шунга қарамай, лондонликлар уни жамоада олиб қолиши жуда муҳим.
«Агар бу 10–15 йил аввалги «Челси» бўлганида, зарурат бўлмаса энг яхши футболчиларни сотмаган бўлардик. Ҳозир эса вазият қандай кечишини аниқ айта олмайман», — деди Жо Коул.
Жорий мавсумда Энсо Фернандес «Челси» сафида барча мусобақаларда 32 ўйинда майдонга тушиб, 8 гол урди ва 4 та ассист қайд этди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!