date

Флик Чехиядаги ўтказиб юборилган голларга изоҳ берди

Флик Чехиядаги ўтказиб юборилган голларга изоҳ берди

“Барселона” бош мураббийи Ханс-Дитер Флик матбуот анжуманида жамоа стандарт вазиятлар устида қай даражада ишлагани ҳақидаги саволга жавоб берди. Ҳафта ўртасида каталонияликлар Чехияда “Славия”ни 4:2 ҳисобида мағлуб этди, мезбонларнинг иккала голи ҳам бурчак тўпидан кейин урилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Фликнинг айтишича, Прагада ўтган учрашув ўзига хос бўлган: ҳаво совуқ бўлгани учун жамоага мослашиш учун бироз вақт керак бўлган. Иккинчи гол эпизодида эса Левандовскига реакцияга улгуриш қийин кечганини таъкидлади.

Мутахассис барибир жамоасига ишонишини қайд этди: аввалги ўйинларда “Барселона” ҳимояда ишончли ҳаракат қилган. Шунингдек, клуб тарихан бўйи баланд футболчилар кўп бўлмагани учун бундай вазиятларда тўғри бошқарув ва жойлашув ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканини қўшимча қилди.

Якшанба куни “Барселона” ўз майдонида “Реал Овьедо”га қарши баҳс ўтказади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Флик Чехиядаги ўтказиб юборилган голларга изоҳ берди