date

Слуцкий жамоаси Осиё Чемпионлар лигасида яна ютқазди

Слуцкий жамоаси Осиё Чемпионлар лигасида яна ютқазди

Леонид Слуцкий бошқарувидаги “Шанхай Шенхуа” Осиё Чемпионлар лигасининг умумий босқичи 6-турида навбатдаги мағлубиятни қабул қилиб олди. Хитой клуби сафардa Япониянинг “Санфретчче Хиросима” жамоасига 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Учрашув тақдирини 78-дақиқада мезбонлар ҳимоячиси Хаято Араки ҳал қилди. Бу натижа “Шанхай Шенхуа” учун турнирдаги кетма-кет учинчи мағлубият бўлди.

Олти турдан кейин Слуцкий шогирдлари 4 очко билан жадвалда 11-ўринда бормоқда. “Хиросима” эса 11 очко жамғарган ҳолда учинчи поғонадан жой олди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слуцкий жамоаси Осиё Чемпионлар лигасида яна ютқазди