date

Нодирбек Абдусатторов Лондон Chess Classic чемпиони

Нодирбек Абдусатторов Лондон Chess Classic чемпиони
2025-йил 5-декабр куни Лондонда ўтказилган Лондон Chess Classic халқаро шахмат турнири ўз ниҳоясига етди. Ушбу мусобақа ўзбек гроссмейстери Нодирбек Абдусатторов учун тарихий муваффақият билан якунланди.

У рақиблари билан кечган партияларда устунликни намоён этиб, муддатидан олдин чемпионлик унвонини қўлга киритди. Нодирбек мусобақа давомида кетма-кет олтита партияда ғалаба қозониб, энг яқин таъқибчиларидан икки очко фарқ билан олдинда борди.

Унинг ишончли ўйини турнир жадвалидаги ҳолатни мусобақанинг бошидан охиригача назорат қилиш имконини берди. Мусобақанинг сўнгидаги туридан олдин ўзбек шахматчиси Алиреза Фирузжа билан дурранг ўйнади.

Ушбу натижа Нодирбекнинг мусобақа якунланишидан бир тур олдин чемпионликни расман қўлга киритиши учун етарли бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Нодирбек Абдусатторов Лондон Chess Classic чемпиони