date

"Барселона" кучли камбек қилди: Кунде дубли ғалаба келтирди

"Барселона" кучли камбек қилди: Кунде дубли ғалаба келтирди
"Барселона" ўз майдонида "Айнтрахт" Франкфуртни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Чемпионлар Лигаси умумий босқичи oлтинчи турида каталонияликлар дастлаб гол ўтказиб юборган бўлса-да, танаффусдан кейин ташаббусни қўлга олиб, Жюль Кунде томонидан урилган дубл туфайли муҳим уч очкони қўлга киритди.

Мезбон жамоа ўйин бошидан бошлаб тўпни назорат қилиб, юқори прессингда ҳаракат қилди. Рафиньо ва Ламин Ямал қанотларда фаол ўйнашди, аммо хавфли вазиятлар кам бўлди.

Левандовски томонидан урилган бир гол Рафиньо офсайдда тургани учун бекор қилинди. Шунда эса "Айнтрахт" ўз имкониятини кутди.

Брауннинг Кнауффга йўллаган тўп узатмаси ҳимоячилардан ўтиб, Кнауфф марказдан жарима майдонига кириб, пастдан зарба берди. Жоан Гарсия бу вазиятда ёрдам бера олмади ва меҳмонлар кутилмаганда ҳисобда олдинга чиқиб олишди.

Танаффусдан кейин Ханс-Дитер Флик Маркус Рэшфордни майдонга туширди. "Барселона" ўйин тезлигини ошириб, босимни кучайтирди.

Аввал Рэшфорд чап қанотдан жарима майдонига узатма берди, Кунде эса Браунни орқада қолдириб, тўпни бош билан дарвозанинг ўнг пастки бурчагига йўллади. Кейинроқ мезбонлар чап қанотдан бурчак тўпи ишлашди.

Ламин Ямал узоқ устунга узатма берди, ва Кунде яна бош билан зарба бериб, тўпни чап устун ёнидан дарвозага йўналтирди. Шу тариқа ҳимоячи дублини расмийлаштириб, "Барселона"ни олдинга олиб чиқди.

Иккинчи голдан сўнг "Барселона" бироз сустлашди. Ферран Торрес ва Френки де Йонг ўйин марказида тўп назоратини оширишга ҳаракат қилишди.

"Айнтрахт" эса асосан узатмалар ва стандарт вазиятлар орқали ҳисобни тенглаштиришга уринди. Айниқса, сўнгги дақиқаларда Дауднинг ўнг қанотдан узатмаси хавфли бўлди, бироқ Жоан Гарсия вақтида майдонга чиқиб, Баойянинг зарбасини тўсиб қўйди.

Каталонияликлар ўйин темпини тушириб, хавфсиз тарзда учрашувни якунига етказишди.

Барселона — Айнтрахт 2:1
Голлар: Кунде 50, 53 – Кнауфф 23
Барселона – Жоан Гарсия, Кунде, Кубарси, Жерар Мартин, Балде (Кристенсен, 89), Эрик Гарсия, Фермин Лопес (Рэшфорд, 46), Педри, Ямал (Барджи, 89), Левандовски (Торрес, 66), Рафиня (Де Йонг, 66).
Айнтрахт –Цеттерер, Кох, Теат, Шаиби (Баойя, 77), Кнауфф (Вахи, 68), Кристенсен, Схири, Ларссон (Доуд, 68), Доан, Браун, Гётце (Узун, 77).
Огоҳлантиришлар: Ямал 56, Мартин 61 – Кнауфф 28.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » "Барселона" кучли камбек қилди: Кунде дубли ғалаба келтирди