date

Монако ҳужумчиси Гаврга қарши ўйин олдидан фикр билдирди

Монако ҳужумчиси Гаврга қарши ўйин олдидан фикр билдирди

Монако ҳужумчиси Фоларин Балогун Лига 1нинг 19-турида Гаврга қарши бўладиган учрашув олдидан жамоа кайфияти ва кутилётган синов ҳақида гапирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Форварднинг айтишича, монаколиклар бугунги рақибни ҳурмат қилади, бироқ сафарда ҳам фақат ғалаба ва уч очко учун майдонга тушишни мақсад қилган.

«Жуда жисмонан кучли жамоага қарши оғир баҳс кутяпти. Биз хохласак, Реал билан ўтган ўйинни ўйлаб ўтира олардик, лекин бу бизга ёрдам бермайди», — дея Балогуннинг сўзларини клуб матбуот хизмати келтирди.

Эслатиб ўтамиз, ҳафта ўртасида Монако Чемпионлар лигасида Мадриднинг Реал клубига 1:6 ҳисобида йирик мағлуб бўлганди.

18 турдан кейин Монако 23 очко билан турнир жадвалида 9-ўринда бормоқда. Гавр — Монако учрашуви 24-январ куни рақиб майдонида бўлиб ўтади ва 23:00 да (Тошкент вақти билан) бошланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Монако ҳужумчиси Гаврга қарши ўйин олдидан фикр билдирди