
2025 йил 11 декабрь куни Чемпионлар лигасининг олтинчи турада "Атлетик" ва ПСЖ 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Гарчи меҳмонлар кўпроқ имкониятлар яратиб, икки бор гол уришга яқин келишган бўлса-да, мезбонлар дарвозабони Унай Симон жамоасини қутқаришга эришди.
"Атлетик" ўйинни эҳтиёткорлик билан бошлади ва асосан ҳимояга эътибор қаратди. ПСЖ эса тўпни назорат қилиб, қанотлардан ҳужумларни фаол ташкил этди.
Фабиан Руиз ва Баркола бир неча бор мезбонлар дарвозасига хавф туғдирди, лекин Симон барча зарбаларни муваффақиятли қайтарди. Иккинчи бўлимда босим янада кучайди.
Хвича узоқ масофадан зарбалар берди ва қанотлардан вазиятлар яратди, аммо зарбаларида аниқлик етишмади. Баркола тўпни дарвоза устунига урди, кейиноқ эса Фабиан Руизнинг зарбасидан сўнг тўпни Берчиче дарвоза чизиғидан қайтарди.
Мезбонлар эса Уильямс ва Беренгер орқали эпизодик ҳужумлар уюштиришга ҳаракат қилди, аммо жиддий хавфли вазиятлар деярли юзага келмади. Ўйин охирида ПСЖ юқори прессинг билан ўйнади, бироқ "Атлетик" ҳимоясини ёриб ўтишга муваффақ бўла олмади.
Атлетик — ПСЖ 0:0
Атлетик – Симон, Вивиан, Беренгер, Сансет, Нико Уильямс, Гурусета (Гомес, 62), Аресо (Горосабел, 73), де Галаррета (Весга, 78), Берчиче, Хаурегисар (Рего, 73), Бойро.
ПСЖ – Сафонов, Заир-Эмери, Маркинос (Забарний, 46), Пачо, Мендеш, Витиня, Невеш, Руис, Маюлу (Дуэ, 62), Барколя (Рамуш, 78), Кварацхелия.
Огоҳлантиришлар: Ҳаурегисар 27, Беренгуэр 48, Гомес 90+3 – Заир-Эмери 30.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.