
ПСЖ Лига 1нинг 16-турида сафарда "Мец" жамоасини 3:2 ҳисобида мағлуб этди. Парижликлар ўйинни ишончли бошлашган бўлса-да, якунда қийин вазиятга тушиб қолишди.
Ўйиннинг 31-дақиқасида Гонсалу Рамуш бош билан аниқ зарба йўллаб, ҳисобни очди. Орадан кўп ўтмай, 39-дақиқада Нжангту жарима майдончаси ичида тўпни дарвозага йўллаб, ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.
Шу билан бирга, "Мец" жамоаси дарҳол жавоб берди. Чап қанотдан Чиатайшвили ҳужумни бошлаб берди, унинг узатмасини Деминг дарвозага аниқ йўллаб, ҳисобни қисқартирди.
Иккинчи бўлимда майдон эгалари ҳужумларни кучайтиришди, аммо ПСЖ ўйин назоратини сақлаб қолди. 65-дақиқада Дуэ қарши ҳужумда бирга бир вазиятда дарвозабонни доғда қолдириб, ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.
Шунда ўйин тақдири ҳал бўлгандек туюлди. Аммо "Мец" яна қаршилик кўрсатди.
Ноқулай зарбадан кейин дарвозабон Сафонов жамоасини қутқариб қолди, лекин 82-дақиқада Чиатайшвили узоқ масофадан зарба йўллаб, ҳисобни 3:2 кўринишига келтиришга муваффақ бўлди. Шунга қарамай, ПСЖ ўйинни ўз фойдасига якунлашга муваффақ бўлди.
Мец – ПСЖ 2:3
Голлар: Деменге 42, Цитаишвили 80 – Рамуш 31, Нжанту 39, Дуэ 63.
Мец — Фишер, Колен, Гбамен, Сане, Балло-Туре, Траоре (Туре, 85), Деменге, Готе Эн, Цитаишвили, Мбайе (Сабали, 85), Асоро.
ПСЖ — Сафонов, Забарний, Пачо, Эрнандес, Заир-Эмери, Витиня, Фабиан Руис (Дуэ, 46), Нжанту (Хвича, 66), Мбайе (Бералдо, 90+1), Ли Кан Ин, Рамуш (Барколя, 66).
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.