date

Маротта «Интер» Диабини олиш бўйича музокарани тасдиқлади

Маротта «Интер» Диабини олиш бўйича музокарани тасдиқлади

Миланнинг «Интер» клуби президенти Жузеппе Маротта «Ал-Иттиҳод» вингери Мусса Диаби бўйича трансфер миш-мишларига муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Аввалроқ ОАВ «Интер» француз футболчисини жорий мавсум охиригача ижарага олиб, кейинчалик 35 миллион евро лик сотиб олиш опциясини ҳам қўшиши мумкинлигини ёзганди.

«Мусса Диабини «Ал-Иттиҳод»дан олиш юзасидан музокаралар кетаётганини тасдиқлай оламан. Ҳозирча бир қатор омиллар сабаб бу келишув мураккаб», — дея Мароттанинг сўзларини инсайдер Фабритсио Романо келтирди.

Диаби 2024 йилда «Астон Вилла»дан «Ал-Иттиҳод»га 60 миллион евро эвазига кўчиб ўтган. Унинг шартномаси 2029 йил 30 июнгача мўлжалланган. Бу мавсумда француз Саудия клуби сафида барча мусобақаларда 24 ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Маротта «Интер» Диабини олиш бўйича музокарани тасдиқлади