date

Левандовски 30 ёшдан кейинги голларда Роналдуга яқинлашди

Левандовски 30 ёшдан кейинги голларда Роналдуга яқинлашди

Роберт Левандовски «Барселона»нинг «Копенгаген»га қарши ўйинида бурилиш ясашга ҳисса қўшди. 37 ёшли ҳужумчи 48-дақиқада ҳисобни 1:1 га тенглаштириб, жамоасини ўйинга қайтарди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Opta маълумотига кўра, полшалик форвард 30 ёшдан ошганидан кейин Чемпионлар лигасида 68 та учрашувда 62 та гол урди. Бу кўрсаткич турнир тарихида иккинчи ўрин бўлиб, фақат Криштиану Роналдудан ортда: португалиялик ҳужумчи 30 ёшдан кейин 68 бор рақиб дарвозасини ишғол қилган.

Левандовски 2022 йилдан бери «Барселона» сафида тўп суради. Каталонияга кўчиб ўтишидан аввал у Мюнхеннинг «Бавария»си ҳамда Дортмунднинг «Боруссия»си шарафини ҳимоя қилган. Жорий Чемпионлар лигаси мавсумида тажрибали «кўк-анорранглилар» ҳужумчиси икки бор гол уришга улгурди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Левандовски 30 ёшдан кейинги голларда Роналдуга яқинлашди