date

Ўзбекистон боксчилари IBA жаҳон чемпионатида қанча даромад қилди?

Ўзбекистон боксчилари IBA жаҳон чемпионатида қанча даромад қилди?
Ўзбекистон бокс терма жамоаси Дубайда якунланган катталар ўртасидаги IBA жаҳон чемпионатида сезиларли мукофот пулларини қўлга киритди.

Турнирнинг умумий мукофот жамғармаси 8,2 миллион АҚШ долларини ташкил этди, деб хабар беради ОламСпорт. Чемпионат натижаларига кўра, ўзбекистонлик боксчилар 2 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритишди.

Бундан ташқари, яна икки нафар спортчи 5-ўринни эгаллади. Турнирдаги мукофот пули қуйидагича тақсимланди: олтин медаль учун – 300 минг доллар, кумуш учун – 150 минг доллар, бронза учун – 75 минг доллар, 5-ўрин учун эса – 10 минг доллар.

IBA қоидаларига кўра, мукофот пулларининг 50 фоизи спортчига, 25 фоизи мураббийга ва 25 фоизи миллий бокс федерациясига берилади. Олтин медалларни Асадхужа Муйдинхўжаев ва Ҳасанбой Дўсматов қўлга киритди.

Кумуш медаль совриндорлари Абдумалик Халоков, Арман Маханов, Жавоҳир Умматалиев ва Турабек Хабибуллаев бўлди.

Бронза медаль совриндорлари эса Хўжаназар Нортожиев, Асилбек Жалилов ва Фазлиддин Эркинбоевлар бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон боксчилари IBA жаҳон чемпионатида қанча даромад қилди?