date

Дубай 2025: Ўзбекистон паралимпия жамоаси 59 медаль қўлга киритди

Дубай 2025: Ўзбекистон паралимпия жамоаси 59 медаль қўлга киритди
2025 йил 14 декабр куни Ўзбекистон паралимпия сузиш жамоаси Дубайда ўтказилган V Ёшлар Параосиё ўйинларидаги иштирокини якунлади ва 59 та медаль қўлга киритди. Ушбу медаллардан 36 таси олтин, 15 таси кумуш ва 8 таси бронза бўлди.

Ўзбекистон Паралимпия қўмитаси берган маълумотга кўра, мусобақаларнинг сўнгги кунида спортчиларимиз 19 та олтин, 9 та кумуш ва 4 та бронза медаль ютиб, ўз натижаларини янада мустаҳкамлади. Паралимпик сузиш мусобақалари V Ёшлар Параосиё ўйинлари доирасида ташкил этилган бўлиб, Дубай шаҳри мезбонлик қилди.

Ўзбекистон жамоасининг мазкур мусобақалардаги ютуғи турнирнинг энг юксак натижаларидан бири сифатида қайд этилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Дубай 2025: Ўзбекистон паралимпия жамоаси 59 медаль қўлга киритди