date

Интер А Сериясида биринчи ўринга кўтарилди

Интер А Сериясида биринчи ўринга кўтарилди
2025-йил 15-декабр куни «Интер» А Сериясининг 15-турида сафарда «Женоа»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу ғалаба эвазига миланликлар 33 очко тўплаб, мусобақа жадвалида биринчи ўринга кўтарилишди.

Учрашувнинг 7-дақиқасида «нерадзуррилар» ҳисобни очишди: Биссек ўнг томондан ҳужумга қўшилиб, пастки бурчакка аниқ зарба йўллади. 37-дақиқада меҳмонлар устунликни оширишди.

Аугусто чап қанотдан ҳужумни ривожлантириб, Лаутаро Мартинес вазиятни аниқлик билан якунлади. Иккинчи бўлимда «Женоа» босимни оширди, аммо хавфли вазиятлар кам бўлди.

Шунга қарамай, 73-дақиқада мезбонлар фарқни қисқартиришди: Витинья чап қанотдан ҳужумни бошлади, эпизодда рақибини алдаб ўтиб, тўпни бўш дарвозага йўллади. «Интер» якунда ўз устунлигини сақлаб, муҳим ғалабани қўлга киритди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Интер А Сериясида биринчи ўринга кўтарилди