
Италия Суперкубоги ярим финалида "Болонья" пенальтида "Интер"ни 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратиб, финалга йўл олди. Ўйиннинг асосий вақти 1:1 ҳисобида якунланди ва ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди.
"Интер" ўйиннинг иккинчи дақиқасидаёқ ҳисобни очди. Тюрам қанотдан узатилган пасни узоқ бурчакка йўллаб, дарвозани ишғол қилди.
Бироқ "Болонья" аста-секин ташаббусни қўлга олди. 36-дақиқада ҳакам ВАР орқали қўл билан ўйналганлик сабабли пенальти белгилади.
Орсолини совуққонлик билан ҳисобни тенглаштирди. Танаффусгача бошқа голлар киритилмади.
Иккинчи бўлимда Милан клуби кўпроқ ҳужум қилди, аммо натижадорлик етишмади. Равалья бир неча бор "Болонья"ни қутқариб қолди.
Ўйин охирида жамоалар хавфни камайтириб, пенальтилар сериясига йўл олишди. "Интер" пенальтилар сериясини бошлади, лекин Барелла ва Миранда хатога йўл қўйди.
Равалья икки бор ишончли ҳаракат қилди. Ҳал қилувчи зарбани Иммобиле амалга ошириб, тўпни тўрга жойлади.
Натижада "Болонья" 3:2 ҳисобида ғалаба қозониб, турнир финалига чиқди.
Италия суперкубоги. Яримфинал
Болоня — Интер 1:1
Пеналтилар серияси — 3:2.
19 декабр. Риёд. «King Saud University Stadium»
Голлар: Орсолини (35, пеналти) — Тюрам (2).
Болоня — Раваля, Ҳолм, Лисакер, Лукуми, Миранда, Моро, Побега (Фергюсон, 76), Орсолини (Камбияги, 63), Одгор (Фаббиан, 76), Бернардески (Роу, 40), Кастро (Иммобиле, 76).
Интер — Мартинес, Биссек, де Врей, Бастони, Энрике (Диуф, 72), Барелла, Зелински (Сучич, 86), Мхитарян (Фраттези, 71), Димарко, Бонни, Тюрам (Мартинес, 71).
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.