Рафинья финалда порлади: «Барселона» драматик эл-класикода «Реал»ни енгиб, Испания Суперкубогини қўлга киритди

Саудия Арабистонида Испания Суперкубоги финали 02:00 да Тошкент вақти билан старт олди. Ҳал қилувчи учрашувда «Барселона» ва «Реал» Мадрид эл-класикода тўқнаш келди. Бу ҳақда kursiv.uz хабар беради.
Ҳисобни Рафинья очди: у индивидуал юришни якунлаб, тўпни бурчакка аниқ йўллади. Кўп ўтмай Винисиус яқин устун ёнида пайдо бўлган бўш ҳудуддан фойдаланиб, мувозанатни тиклади.
Кейин Левандовски «Барселона»ни яна олдинга олиб чиқди, бироқ учрашув охирларида бурчак зарбасидан кейин Гонсало Гарсия қайтган тўпни дарвозага жойлаб, 2:2 ҳисобини қайд этди.
Танаффусдан сўнг жамоалар эҳтиёткорроқ ҳаракат қилди, шунга қарамай ўйин суръати пасаймади. Бурилиш нуқтаси 75-дақиқада юз берди: Рафинья жарима майдони чизиғидан зарба берди ва тўп рикошет орқали тўсин остидан дарвозага кириб борди.
Шундан кейин «Реал» ҳужумни кучайтириш учун Мбаппе ва Алабани майдонга туширди. «Барселона» эса бир киши кам бўлиб қолганига қарамай устунликни сақлаб қолди. Қўшимча дақиқаларда де Йонг тўғридан-тўғри қизил карточка олди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!