Барселона Мисрнинг ёш иқтидорини трансфер қилди

"Ал-Аҳли" ҳужумчиси Ҳамза Абделкарим "Барселона" сафига ўтмоқда. Журналист Фернандо Поло хабарига кўра, томонлар келишувни аллақачон якунлаб бўлган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
18 ёшли футболчи "кўк-анорранглилар" сафига ижара асосида қўшилади, шартномада 3 млн еврога сотиб олиш опцияси ҳам бор. Яқин кунларда мисрлик иқтидор тиббий кўрикдан ўтади, шундан сўнг трансфер расман расмийлаштирилади.
"Барселона"нинг ёш мисрлик юлдузни ўзига оғдириш нияти бир неча ой аввал ҳам тилга олинганди. Абделкарим Қоҳиранинг "Ал-Аҳли" жамоаси сафида 9 ўйинда майдонга тушган, бироқ ҳозирча гол ёки ассист қайд этмаган.
Шу билан бирга, у Мисрнинг 17 ёшгача бўлган терма жамоасида анча сермаҳсул: 19 учрашувда 12 та гол уриб, 6 та голли узатма берган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг