Роналду фаолиятини қачон якунлаш ниятида эканини белгилади

«Ал-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду футболчилик фаолиятини қачон тугатмоқчи экани борасида аниқ режа тузган. Журналист Бен Жейкобс хабарига кўра, португалиялик юлдуз амалдаги шартномаси муддати якунланадиган 2027 йил ёзида Саудия клубини тарк этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, айнан шу даврда Роналду катта эҳтимол билан профессионал футбол билан ҳам хайрлашади. Ўшанда «Олтин тўп»нинг беш карра соҳиби 42 ёшда бўлади.
Криштиану 2023 йил бошидан бери «Ал-Наср» сафида ўйнамоқда. Ҳозир 40 ёшли ҳужумчи Саудия Арабистони чемпионатида 16 учрашувда 16 та гол уриб, тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг