date

Саэлемаэкерс «Милан»нинг кейинги ўйинини ўтказиб юбориши мумкин

Саэлемаэкерс «Милан»нинг кейинги ўйинини ўтказиб юбориши мумкин

Бельгия ярим ҳимоячиси Алексис Саэлемаэкерс Массимилиано Аллегри қўл остида «Милан»нинг энг муҳим футболчиларидан бирига айланди. Аввалги мураббийлар даврида унга бунча ишонч билдирилмаган бўлса-да, ҳозир у жамоа тизимида алоҳида ўрин эгалламоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Бироқ «Милан»нинг навбатдаги учрашувида Саэлемаэкерс майдонга тушмаслиги эҳтимоли юқори. У сўнгги ўйинда жароҳат олиб, баҳс якунланишига ўн дақиқа қолганида алмаштиришни сўраган.

Ҳозирча шифокорлар футболчининг якшанба куни А Сериянинг 22-тури доирасида «Рома»га қарши ўйинга қадар тўлиқ тикланишига ишонч билан қарамаяпти. Шу боис Аллегри асосий етакчиларидан бирисиз қолиб кетиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Саэлемаэкерс «Милан»нинг кейинги ўйинини ўтказиб юбориши мумкин