date

Роналдунинг сукути бузилди ва у базадан фото улашди

Роналдунинг сукути бузилди ва у базадан фото улашди

Криштиану Роналду сўнгги учрашувларда «Ал-Наср» сафида кўриниш бермади. Шунингдек, португалиялик юлдуз кетма-кет беш кун давомида ижтимоий тармоқларда ҳам ҳеч қандай пост қолдирмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Сешанба куни 41 ёшли футболчи ниҳоят жимликни бузди. Роналду клуб базасида олингани тахмин қилинаётган суратни эълон қилди ва унда икки бармоғини юқорига кўтариб, машҳур ишорани кўрсатди. Беш карра «Олтин тўп» соҳиби пост тагига айнан шу ишорага мос эмодзи ҳам қўшиб қўйди.

Аввалроқ оммавий ахборот воситаларида Роналду клуб унинг айрим талабларини бажарганидан кейин бойкотни якунлагани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Айни пайтда «Ал-Наср» Саудия Арабистони чемпионати жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. «Ал-Ҳилол» эса ундан бир очко олдинда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роналдунинг сукути бузилди ва у базадан фото улашди