date

Буффон Пио Эспозитони Италия футболининг келажаги деб атади

Буффон Пио Эспозитони Италия футболининг келажаги деб атади

Туриннинг “Ювентус” клуби ва Италия терма жамоасининг собиқ дарвозабони Жанлуижи Буффон ҳозирги пайтда энг истиқболли италиялик футболчи кимлигини айтди. Унинг фикрича, бу — “Интер” ҳужумчиси Пио Эспозито. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Буффон Эспозитони шахсан кузатганини таъкидлаб, унинг ўйини катта таассурот қолдирганини билдирди. “У камтар, профессионал, жуда мотиватсияли ва майдонда иштиёқини яққол кўрсатади. Мен уни жаҳон чемпионати учун Италия терма жамоаси таркибига ҳеч иккиланмасдан олган бўлардим”, — дея Буффон сўзларини calcionapoli1926.it келтирди.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Миланнинг “Интер” клуби А Серия турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Буффон Пио Эспозитони Италия футболининг келажаги деб атади