Наумов Моуриню учун Саудия лигасини энг мос деб билди

«Локомотив» собиқ президенти Николай Наумов «Бенфика» бош мураббийи Жозе Моуринюнинг кейинги фаолияти ҳақида фикр билдириб, унга қайси чемпионат кўпроқ тўғри келишини айтди. Мутахассис бу борадаги мулоҳазаларини «Евро-Футбол.Ru»га берган интервьюсида бўлишди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Наумовнинг таъкидлашича, Моуриню аввалги йиллардаги каби сирли ва кутилмаган ечимлари билан ажралиб турадиган мураббий эмас. Унингча, португалиялик мутахассис футбол ривожидан бироз ортда қолган ва ҳозирги кўринишида оддийроқ, ўртача даражадаги мураббий таассуротини қолдирмоқда.
Шу сабаб Наумов Моуриню учун Саудия Арабистони чемпионати қулай вариант бўлиши мумкинлигини айтди: у ерда маошлар юқори, шов-шув ва жанжалларни ёқтиришади, шунингдек тажрибали, ёши катта юлдуз футболчилар билан ишлаш имконияти бор. Наумов фикрича, айнан шу муҳит Моуринюга мос тушади.
Эслатиб ўтамиз, Моуриню бошчилигидаги «Бенфика» Чемпионлар лигаси 1/16 финалида Мадриднинг «Реал» жамоасига қарши майдонга тушади. Дастлабки учрашув 17-февраль куни Португалияда бўлиб ўтади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!