date

Жезуш Роналдунинг ўйинни ўтказиб юбориш сабабини айтди

Жезуш Роналдунинг ўйинни ўтказиб юбориш сабабини айтди

«Ал-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду нега яқинлашиб келаётган учрашувда майдонга тушмаслигини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Чоршанба куни Ар-Риёд клуби ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши баҳс олиб боради. Португалиялик юлдуз ҳужумчи тез орада майдонга қайтиши кутилaётган бўлса-да, бу сафар ҳам у қайдномадан жой олмайди.

Жезушнинг таъкидлашича, жамоа тиғиз тақвим сабаб Роналдуни ва асосий таркибдаги яна бир қатор футболчиларни асрашга қарор қилган. Мураббий олдинда «Ал-Фатеҳ»га қарши муҳим ўйин борлигини эслатиб ўтди.

Al Nassr Zone келтирган иқтибосда айтилишича, Роналдунинг дам олиши янгилик эмас: у Саудия Арабистонидан ташқарида ўтадиган учрашувларда илк бор қатнашмаётгани йўқ.

Саудия чемпионати доирасидаги «Ал-Фатеҳ» — «Ал-Наср» учрашуви шанба, 14-феврал куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жезуш Роналдунинг ўйинни ўтказиб юбориш сабабини айтди