Арбелоа Карвахал билан суҳбатдан сўнг Хименесни Кастилияга қайтарди

Мадриднинг «Реал» жамоаси бош мураббийи Альваро Арбелоа ўнг қанот ҳимоячиси Давид Хименесни яна «Кастилия» таркибига туширишга қарор қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
21 ёшли футболчи яқинда Ла Лигада «Валенсия»га қарши ўйинда (2:0) асосий таркибда майдонга тушиб, ўзини яхши томондан кўрсатганди. ОАВ хабарларига кўра, у мураббий кутганидан ҳам юқори таассурот қолдирган.
Бироқ Marca янгиланган маълумотларига кўра, Арбелоа вазиятни Даниэл Карвахал билан муҳокама қилиб, барибир Хименесни иккинчи жамоага қайтаришга қарор қилган. Гўё 34 ёшли тажрибали ҳимоячи шахсий суҳбатда ўзининг асосий таркибга тайёрлигини мураббийга исботлай олган.
Энди Карвахал яқин ўйинларда асосий таркибга қайтиши кутилмоқда. Унинг позициясида эса жароҳатдан фориғ бўлган Трент Александр-Арнолд рақобат яратади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!