date

Моҳидил Ўктамова – таэквондо WT бўйича жаҳон чемпиони!

Моҳидил Ўктамова – таэквондо WT бўйича жаҳон чемпиони!

“Олимпия шаҳарчаси”даги Яккакураш спорт мажмуасида таэквондо WT бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати якуний кун баҳслари старт олди.

Қизлар ўртасида -63 кг вазн тоифасида ҳаракат қилган Моҳидил Ўктамжонова мусобақанинг ҳал қилувчи босқичигача етиб бориб, финалда Италия вакили София Фрассикага қарши татамига чиқди. Қизғин ва муросасиз кечган беллашувда ҳамюртимиз устун келиб, жаҳон чемпионатида Ўзбекистон ҳисобига яна бир олтин медални қўшиб қўйди.

Шу билан терма жамоа бу мусобақани юқори кайфиятда якунлади. Якуний натижаларга кўра, Ўзбекистон жамоаси жами 6 та медалга эга бўлди: 2 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза.

Қисқа қилиб айтганда, ёшлар татамида характер кўрсатди — ва бу натижа келажак учун анча ишончли сигнал.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Моҳидил Ўктамова – таэквондо WT бўйича жаҳон чемпиони!