date

Жезуш Роналдунун навбатдаги ўйинда дам олишини айтди

Жезуш Роналдунун навбатдаги ўйинда дам олишини айтди

"Ал-Наср" бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналду нега яқинлашиб келаётган учрашувда майдонга тушмаслигини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида "Аркадаг"га қарши баҳс олиб боради. Португалиялик ҳужумчи яқин орада майдонга қайтиши кутилган бўлса-да, бу сафар ҳам у жамоа қайдномасидан жой олмайди.

Жезушнинг таъкидлашича, зич тақвим сабаб Роналду ва асосий таркибдаги яна бир қатор футболчиларга дам бериш режалаштирилган. Мураббий бу қарорни шанба кунги муҳим лига ўйини — "Ал-Фатеҳ"га қарши баҳс олдидан қабул қилинганини қайд этди.

"Ал Насср Zone" келтирган иқтибосда айтилишича, Роналду учун бундай танаффуслар янгилик эмас: у Саудия Арабистонидан ташқарида ўтадиган учрашувларни аввал ҳам бир неча бор ўтказиб юборган.

Саудия чемпионати доирасидаги "Ал-Фатеҳ" — "Ал-Наср" учрашуви 14-февраль, шанба куни бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жезуш Роналдунун навбатдаги ўйинда дам олишини айтди