date

Наумов Моуриньо учун Саудия лигасини мос кўрди

Наумов Моуриньо учун Саудия лигасини мос кўрди

«Локомотив»нинг собиқ президенти Николай Наумов «Бенфика» бош мураббийи Жозе Моуриньо фаолиятини давом эттириши мумкин бўлган чемпионат ҳақида фикр билдирди. У бу борадаги мулоҳазаларини «Евро-Футбол.Ru» нашрига берган интервьюсида айтиб ўтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Наумовнинг таъкидлашича, Моуриньонинг энг ёрқин даври ортда қолган: мутахассис бир муддат танаффус қилиб, ўзини қайта тиклаши керак. Унинг фикрича, авваллари сирли ва кутилмаган қарорлари билан ажралиб турган мураббий ҳозирда анча оддий ва ўртача кўринишга тушиб қолган.

Шу боис Наумов Моуриньога Саудия Арабистони чемпионатини тавсия қилди. У ерда маошлар юқори экани, жанжал ва шов-шувлар тез-тез учраши, шунингдек, тажрибали ва ёши катта юлдуз футболчилар билан ишлаш имконияти борлигини қайд этди.

Моуриньонинг «Бенфика»си Чемпионлар лигаси 1/16 финалида Мадриднинг «Реал»ига қарши майдонга тушади. Дастлабки учрашув 17 февраль куни Португалияда бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Наумов Моуриньо учун Саудия лигасини мос кўрди