Роналду навбатдаги ўйинда майдонга тушишга қарор қилди

“Ал-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду яқинлашиб келаётган учрашувда жамоасига ёрдам берадиган бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
41 ёшли португалиялик юлдуз Саудия Арабистони чемпионатидаги сўнгги икки ўйинда майдонга тушмаган эди. Журналист Фабритсио Романонинг хабарига кўра, Роналду шанба куни “Ал-Фатех”га қарши баҳсда ўйнашга тайёр. Футболчи жамоа билан бирга учрашув бўлиб ўтадиган Эл-Ҳасага аллақачон етиб борган.
Ўйин 22:30 да (Тошкент вақти билан) старт олади. Ҳозирда “Ал-Наср” Саудия лигаси турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг