«Қайрат» футболчиси Мбаппе билан футболка алмашганини эслади

Қозоғистоннинг «Қайрат» клуби ҳимоячиси Александр Мартынович Европа Чемпионлар лигаси умумий босқичи доирасидаги учрашувдан кейин «Реал» ҳужумчиси Килиан Мбаппе билан футболка алмашган жараёнини ёдга олди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Футболчининг айтишича, у ўйин тугагач, тоннелдаги хонада Мбаппедан футболкасини сўраган. «У “Ҳа, муаммо йўқ”, деди ва майкасини берди. Кейин мен ундан: “Сенга меники керакми?” деб сўрадим. У эса: “Ҳа, албатта”, деб жавоб берди», — деди Мартынович «Матч ТВ» эфирида.
Эслатиб ўтамиз, «Қайрат» — «Реал» баҳси ўтган йил сентябрида бўлиб ўтган ва Мадрид клуби қозоғистонликларни 5:0 ҳисобида йирик мағлубиятга учратган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг