date

Роналду кейинги ўйинда майдонга қайтишга қарор қилди

Роналду кейинги ўйинда майдонга қайтишга қарор қилди

«Ал-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду яқинлашиб келаётган учрашувда жамоасига ёрдам беради. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

41 ёшли футболчи Саудия Арабистони чемпионатидаги сўнгги икки баҳсда майдонга тушмаган эди. Бироқ энди у якуний қарорини қабул қилиб, сафга қайтишга тайёр. Журналист Фабритсио Романонинг хабар беришича, португалиялик юлдуз шанба куни «Ал-Фатеҳ»га қарши ўйинда қатнашиши кутилмоқда. Ҳужумчи жамоа билан бирга учрашув бўлиб ўтадиган Эл-Ҳасага етиб борган.

Ўйин 22:30 да (Тошкент вақти билан) старт олади. Ҳозирда «Ал-Наср» Саудия лигаси турнир жадвалида учинчи ўринда бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Роналду кейинги ўйинда майдонга қайтишга қарор қилди