date

«Реал» кийиниш хонасида икки юлдуз ўртасида тортишув бўлди

«Реал» кийиниш хонасида икки юлдуз ўртасида тортишув бўлди

Мадриднинг «Реал» жамоаси кийиниш хонасида икки машҳур футболчи ўртасида кескин баҳс юз берди. Ҳодиса Ла Лига доирасида «Леванте»га қарши ўйиннинг танаффусида рўй бергани айтилади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Манбалар қайд этишича, футболчилардан бири жамодошига: «Голлар ураётган бўлсанг ҳам, барибир яхшироқ ўйнаяпсан дегани эмас», деган мазмунда гапирган.

Можарода иштирок этган футболчиларнинг исмлари ошкор қилинмади. Бу ҳақдаги инсайдни The Touchline нашри журналист Хуанфре Сансга таяниб тарқатди. Санс тез-тез El Chiringuito дастурида чиқиш қилади.

«Реал» ва «Леванте» 17-январ куни учрашган. Биринчи бўлимда ҳисоб очилмаган, иккинчи бўлимда эса «қироллик клуби» 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Голларни Килиан Мбаппе пенальти орқали ва Рауль Асенсио урган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Реал» кийиниш хонасида икки юлдуз ўртасида тортишув бўлди