Роналдунинг қайтиши гол ва пост билан белгиланди

«Ал-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду майдонга қайтган ўйинини гол билан безаб, бу воқеани ижтимоий тармоқлардаги пости орқали ҳам алоҳида таъкидлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Португалиялик футболчи Саудия Арабистони чемпионатидаги аввалги икки учрашувда қатнашмаган эди. Бироқ қайтиши билан дарҳол ўз сўзини айтди: «Ал-Фатеҳ» дарвозасини 18-дақиқадаёқ ишғол қилди. Учрашув «Ал-Наср»нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Ўйин тугаганидан кўп ўтмай, 41 ёшли ҳужумчи: «Яна бир қадам олдинга. Шу руҳда давом этиш керак», — дея ёзди.
Ар-Риёд клуби Саудия лигаси турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда ва пешқадам «Ал-Ҳилол»дан атиги бир очко ортда қолмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг